Шаҳзод Султоновнинг шахсий ҳаётида муҳим янгилик!..
Маҳоратли актёр Шаҳзод Султоновнинг тўй санаси расман маълум бўлди. Сўнгги кунларда актёрнинг ижтимоий тармоқларда жойлаётган видеолари мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотаётганди.

Аввалроқ Шаҳзод Султонов бир қиз билан танишгани, унга кўнгли борлиги ва нияти жиддий эканини яширмай турли пост ҳамда видеолар улашиб келаётган эди. Мухлислар эса актёрнинг шахсий ҳаётидаги ушбу ўзгаришларни илиқ қарши олган.
Эндиликда актёр ўзининг яқинлари ва танишларига тўй таклифномаларини тарқатаётгани акс этган видеоларни саҳифасига жойлади. Таклифномаларда тўй санаси сифатида 2026 йил 16 июнь куни кўрсатилгани эътиборни тортди.
Ижтимоий тармоқларда Шаҳзод Султоновнинг мухлислари ва ҳамкасблари унга бахт, узоқ умр ва мустаҳкам оила тилаб изоҳлар ёзмоқда.
