Биз бехабармиз аммо қирғинбарот давом этмоқда!..
Россия қўшинлари Харьков вилоятидаги Волоховка аҳоли пунктини озод қилди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
«Харьков вилоятида ‘Шимол’ қўшинлар гуруҳи бўлинмалари Волоховка аҳоли пункти устидан назорат ўрнатди», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Украина Қуролли Кучлари (УҚК) иккита қўшимча штурмчилар гуруҳини жалб қилган, бироқ бу уларга аҳоли пунктини ушлаб қолишда ёрдам бермаган. Душман талофат кўриб, чекинган.
Мудофаа вазирлиги Волоховканинг озод қилиниши россиялик ҳарбийларга Волчья дарёсининг чап қирғоғидаги аҳоли пунктларини боғлайдиган йўлни назорат қилиш имконини беришини таъкидлади.
