Қўлини чопиб ташлади.
Бир аъробий одамлар ўтирган жойга келдида, тепароқда ўтирган Аҳнаф* ибн Қайсни юзига тарсаки туширди. Аҳнаф нега мени урдинг? деб сўради.
Аъробий айтди: Шу қавмнинг бошлиғини юзига уришим учун бир киши менга бир халта олтин берди.
Аҳнаф айтди, у ҳолда адашибсан. Бу қавмнинг раҳбари мен эмас, Ҳориса ибн Қудома деган одамдир.
Ҳориса қаттиқ қўл, баджаҳл киши эди. Унга қилинган жоҳилликка жим қараб турмасди.
Аъробий Ҳорисани топди ва унинг ҳам юзигп бир туширди. Ҳориса шу заҳоти қиличини чиқариб аъробийнинг қўлини чопиб ташлади.
Аҳнаф ибн Қайснинг мақсади айнан шу эди.
*Аҳнаф ибн Қайс роҳимаҳуллоҳ Басралик, Тамим қабиласидан бўлиб энг машҳур тобиъийнлардан. Жоҳилият давридан туғилган 67-ҳижрий йилда Басрада вафот этган.
Аҳнаф у кишининг лақаби, асли исми Заҳҳок ибн Қайсдир. Бироз оқсаб юргани учун шу лақаб билан танилган. У киши жуда олим ва фаросатли бўлган.
Аҳнаф ибн Қайс роҳимаҳуллоҳнинг сўзларидан бири:
Пасткашдан ҳиммат,
Фожирдан яхшилик,
Аҳмоқдан ҳалимлик кутманг.
Арабчадан А. Атаханов таржимаси
