Эрон тўхтагани йўқ, Хитой ҳам!..
Эрон Трампнинг Хитой ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди: «Қурол бермаётган бўлса ҳам, ҳарбий шериклик давом этмоқда».
Аввалроқ Дональд Трамп Хитой раҳбари Си Цзиньпин унга Яқин Шарқдаги ҳозирги инқироз даврида Эронга қурол бермасликка ваъда берганини айтган эди. Эрон манбалари ва расмий Теҳронга яқин медиа воситалари эса бунга муносабат билдириб, Пекин билан ҳарбий ҳамкорлик фақат қурол-яроғ билан чекланмаслигини маълум қилди. Уларнинг сўзларига кўра, икки давлат ўртасида махфий разведка маълумотларини алмашиш, ҳарбий маслаҳатлашувлар ва стратегик алоқалар тўхтагани йўқ.
Ҳозирча Пекин ҳам, Эрон ҳам ҳарбий соҳадаги ушбу келишув тафсилотларини расман тасдиқламади.
АҚШ, Исроил ва Эрон ўртасида янги уруш чиқиш хавфи туфайли дунёнинг нигоҳи Яқин Шарққа қаратилган бир пайтда, Хитой Эрон билан иқтисодий ва дипломатик алоқаларини узмасдан, томонларни вазиятни юмшатишга чақиришда давом этмоқда.
