Сенатор Қудратилла Рафиқов Ўзбекистон давлат гербини ўзгартириш таклифини билдирди
Сенатор, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов давлат рамзлари ҳақидаги мақоласида Ўзбекистон гербида пахта ва буғдой тасвирлари сақланиб қолганини танқид қилган.
Унинг фикрича, мустақилликдан кейин ҳам гербда ушбу қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг акс этиши собиқ тузум билан мафкуравий боғлиқликни англатади. Рафиқов давлат рамзларида 1990-йиллардаги сиёсий хавотир ва иккиланишлар акс этганини таъкидлаган.
