Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу тез орада бутун дунё мусулмонларидан «сабоқ олишини» маълум қилди – Anadolu

Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу тез орада бутун дунё мусулмонларидан «сабоқ олишини» маълум қилди – Anadolu

Агентликнинг ёзишича, Эрдўғон бу ҳақда Қурбон ҳайити байрами муносабати билан йўллаган мурожаатида айтган.

«Фаластинда, Ғазода содир бўлаётган воқеалар — бу биз учун алоҳида ҳолат, ушбу Ҳайитдаги ўзига хос садоқат амалидир. Худо хоҳласа, мен ушбу золим Нетаняҳу тез орада бутун дунё мусулмонларидан ўзига муносиб бўлган сабоқни олишига ишонаман.

Иншаоллоҳ, тез орада бунга гувоҳ бўламиз. Буни биргаликда бошдан кечирамиз. Биз 4 миллион, 5 миллион мусулмон буни ўз кўзи билан кўришини кутмоқдамиз. Аллоҳ бизга мададкор ва суянчиқ бўлсин. Қурбон ҳайити ислом оламининг бирлигига хизмат қилсин», – дея таъкидлади Туркия президенти.

Дўстларингизга ҳам юборинг: