Россия асирлигида 7 мингга яқин украиналик ҳарбий ва 20 минггача тинч аҳоли ушлаб турилибди – Олий Рада вице-спикери
Шу кунгача асирликдан 9 048 нафардан ортиқ украиналикни, асосан ҳарбийларни қайтаришга муваффақ бўлинди, деб баёнот берди Елена Кондратюк. Унинг сўзлари парламент сайтида келтирилган.
Шундай қилиб, агар ушбу маълумотлардан келиб чиқиладиган бўлса, уруш даврида жами 16 мингдан ортиқ украиналик ҳарбий асирликка тушган ёки унда бўлиб қайтган (асирликда вафот этганлар бундан мустасно).
«Украиналик ҳарбий асирларнинг 95 фоиздан ортиғи Россия асирлигида қийноқлар ва шафқатсиз муомалага дучор бўлмоқда, бу БМТнинг Украинадаги инсон ҳуқуқлари бўйича мониторинг миссиясининг расмий ҳисоботлари ва Олий Раданинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) маълумотлари билан тасдиқланган», — дея қўшимча қилди Кондратюк.
