Эрон жавоб қайтарди: АҚШ авиабазасига зарба берилди
Эрон Бандар-Аббос яқинидаги ҳужумга жавобан АҚШ авиабазасига зарба берди. Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) маълум қилди.
«АҚШ томонидан амалга ошириладиган ҳар қандай кейинги ҳужумларга янада қатъийроқ жавоб қайтарилади», — дейилади ИИМК баёнотида.
ИИМК Вашингтон юзага келадиган оқибатлар учун жавобгар эканини алоҳида таъкидлади.
Қайд этиш жоизки, аввалроқ «Reuters» агентлиги ўз манбаларига таяниб, АҚШ Эроннинг ҳарбий объектига зарба бергани ҳақида хабар қилган эди. Маълумотларга кўра, АҚШ Эроннинг бир нечта учувчисиз учиш аппаратларини уриб туширган ва қўлга киритган. Зарба Эроннинг Ҳўрмуз бўғозидаги, Америка кучлари ва тижорат кемачилиги учун хавф туғдирган ҳарбий объектига йўлланган.
