Россия Арманистондан сабзавот ва қулупнай олиб киришни тақиқлади. Аввалроқ Россия ТИВ Арманистон ЕИга аъзо бўлган тақдирда, мамлакатга газ етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилган эди
Bright red strawberries and dark blue blueberries fill containers at a bustling local market. Shoppers admire the vibrant colors and fresh produce on display, perfect for summer desserts.
“Росселхознадзор” 30 майдан бошлаб Арманистондан Россияга помидор, бодринг, қалампир, кўкат ва қулупнай олиб киришга “вақтинча чекловлар” жорий этди. Идора буни Россияга Арманистон маҳсулотларини етказиб беришда «қоидабузарлик ҳолатлари тез-тез кузатилаётгани» ва фитосанитария хавфсизлигига таҳдид борлиги билан изоҳлади.
Аввалроқ Россия ҳукумати Арманистондан гуллар, “Жермук” минерал суви, шунингдек, учта йирик ишлаб чиқарувчининг коняк ва виноларини олиб киришни тақиқлаган эди.
Бундан ташқари, 27 май куни Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиядан Ереван Европа Иттифоқига аъзо бўлган тақдирда газ, нефт маҳсулотлари ва олмос етказиб бериш бўйича келишувни бекор қилиш имконияти тўғрисида билдиришнома олганди.
7 июн куни Арманистонда парламент сайловлари бўлиб ўтади. Ҳозирда кузатувчилар эътиборида россияпараст номзодларнинг овоз беришга қўйилиши ёки аввалроқ Молдовада содир бўлгани каби сайловлардан четлатилиши масаласи турибди.
