Япония илк бор Германиядаги NATO’нинг Украина бўйича мувофиқлаштириш қўмондонлигига ўз зобитларини юборади
«Ушбу хизмат сафари Японияга Украина можаросига доир сабоқларни, шу жумладан “уруш олиб боришнинг янги усуллари”ни ўрганиш орқали шахсий мудофаа сиёсатини мустаҳкамлашга имкон беради. Шунингдек, Япония ва NATO ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиради, чунки Евроатлантика ва Ҳинд-Тинч океани минтақаларидаги хавфсизлик бир-бири билан узвий боғлиқдир», дейилади Япония Мудофаа вазирлиги баёнотида.
