Париждаги бизнес эгалари Европа Чемпионлар лигаси финалидан кейинги эҳтимолий тартибсизликлар хавфи туфайли тўсиқлар қурмоқда
Бугун Парижнинг “ПСЖ” футбол клуби Лондоннинг “Арсенал” клубига қарши ўйин ўтказади. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Гарчи финал ўйини Будапештда бўлиб ўтса ҳам, Франция пойтахтидаги муассасаларнинг витриналари панжаралар, тахталар ва зирҳли ойналар билан ёпилмоқда.
Ўйин натижасидан қатъи назар тартибсизликлар бўлиши кутилмоқда. Бир йил аввал Европа Чемпионлар лигаси финалида “ПСЖ”нинг “Интер” устидан қозонган ғалабасидан кейин мухлислар пойтахтнинг Елисей майдони ва шаҳар марказида оммавий тартибсизликлар ва вайронагарчиликлар уюштиришган эди.
