Ўзбекистон аҳолиси кескин кўпаяди: 2050-йил прогнози эълон қилинди
ЮНИСЕФнинг “Марказий Осиёда 2050 авлоди” таҳлилига кўра, Ўзбекистон аҳолиси ўсишда давом этиб, 2030-йилда 40 миллиондан, 2050-йилда эса 52 миллион кишидан ошиши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, мамлакат аҳолиси 2000-йилдаги 25 миллиондан 2025-йилда 37 миллионга етган. 2026-йил апрель ҳолатига эса Ўзбекистонда 38,4 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилмоқда.
Прогнозларга кўра, 2050-йилга бориб аҳолининг ўртача ёши 35 ёшга етади, меҳнатга лаёқатли фуқаролар сони 33 миллиондан ошади. Шу билан бирга, кекса ёшдаги аҳоли сони ҳам қарийб уч баробарга кўпайиб, 6 миллиондан ортади.
Мутахассислар бу ўсишни туғилиш даражасининг ўлим кўрсаткичидан юқори бўлиб қолаётгани билан изоҳламоқда.
