Испанияда жазирама офатга айланди: икки ҳафтада 36 киши вафот этди

Испанияда жазирама офатга айланди: икки ҳафтада 36 киши вафот этди

Испаниянинг катта қисмини кучли иссиқлик тўлқини қамраб олди.

 

Мамлакат жануби-ғарбий қисмида ҳарорат деярли 40 даражага етди. Reuters агентлигининг хабар беришича, расмийлар «сариқ» огоҳлантириш даражасини эълон қилишди.

 

Май ойининг ўрталаридан бери мамлакатда юқори ҳарорат сақланиб қолмоқда. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, сўнгги икки ҳафта ичида ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли камида 36 киши вафот этган.

 

Севиля, Кордова ва Сарагоса жазирама иссиқнинг марказида қолмоқда. Ушбу шаҳарлар аҳолисига кўпроқ сув ичиш, очиқ ҳавода ўтказиладиган вақтни чеклаш ва қуёшдан ҳимоя қилувчи кремлардан фойдаланиш тавсия этилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: