Россияда хавфли тропик чивинлар тарқалмоқда
Россиянинг жанубий ҳудудларида Ғарбий Нил иситмасини тарқатувчи чивин тури аниқланди. Мутахассислар хавфли паразитларни ташувчи чивинлар марказий вилоятларда ҳам тобора кўпроқ учраётганини маълум қилди.
Роспотребнадзор аҳолига чивин чақишидан ҳимояланиш учун репеллентлардан фойдаланиш ва чақишдан кейин соғлиқдаги ўзгаришларга эътибор қаратишни тавсия қилди.
Мутахассислар иситма, бош оғриғи, ҳолсизлик ёки бошқа шубҳали аломатлар пайдо бўлган тақдирда шифокорга мурожаат қилишни маслаҳат бермоқда.
