Шеърлари “хит” қўшиқларга айланган шоир, ёзувчи ва драматурглар тақдирланади
Уларга йил давомида ҳар ой 5 млн сўмдан қалам ҳақи тўланади, Ўзбекистон бўйлаб самолёт, поезд ва жамоат транспортидан бепул фойдаланиш имконияти берилади.
Ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида даволаниш харажатлари тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
Шунингдек, улар учун маҳорат мактаблари ва ижод уйлари ташкил этилади.
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан учрашувда маълум қилди.
