Андижонда 19 ёшли йигит ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлди

Андижонда 19 ёшли йигит ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлди

Андижон шаҳрида мудҳиш ўз жонига қасд қилишга уриниш ҳолатининг олди олинди. Маълум бўлишича, воқеа Андижон шаҳридаги «Ишчилар» маҳалласи ҳудудида, Навоий кўчаси устидан ўтган транспорт кўпригида юз берган. 19 ёшли йигит кучли руҳий тушкунлик (стресс) ва оиладаги келишмовчиликлар сабабли ўзини бошқара олмай, кўприкнинг энг чекка қисмига чиқиб олган. У пастдаги серқатнов автомобиль йўлига (трассага) ўзини ташлаш билан таҳдид қилган.

Ҳудудда хизмат олиб бораётган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари вазиятга зудлик билан муносабат билдиришган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар ва психологик суҳбат натижасида, ходимлар сўнгги сонияларда йигитни ушлаб қолишга муваффақ бўлишган ва тузатиб бўлмас фожианинг олдини олишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, йигитга зарур тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилиши таъминланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: