«Арсенал» клубининг 22 йиллик менежери Фаластинни қўллаб-қувватлагани учун ишдан ҳайдалган

«Арсенал» клубининг 22 йиллик менежери Фаластинни қўллаб-қувватлагани учун ишдан ҳайдалган

Лондоннинг «Арсенал» футбол клубида 22 йил давомида либослар бўйича менежер бўлиб ишлаган Марк Бонник собиқ клубини адолатсиз равишда ишдан бўшатишда айблаб, судга даъво аризаси киритганини маълум қилди.

Маълум бўлишича, узоқ йиллик тажрибага эга мутахассис 2024 йилнинг декабрь ойида ўзининг шахсий ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Фаластин билан бирдамлик билдиргани ва уни қўллаб-қувватлагани учун Лондон клуби раҳбарияти томонидан вазифасидан озод этилган эди.

Марк Бонникнинг таъкидлашича, клуб унга нисбатан ноҳақлик қилган ва шахсий фикрни ифода этиш эркинлигини бузган. Собиқ менежер ўз ҳуқуқларини тиклаш ва клубнинг бу қарори қонунга зид эканини исботлаш мақсадида ҳуқуқий кураш бошлаган.

Ҳозирча «Арсенал» клуби раҳбарияти ушбу суд даъвоси ва собиқ ходимнинг баёноти юзасидан расмий муносабат билдиргани йўқ. Экспертларнинг қайд этишича, кейинги пайтларда Европа футболида Яқин Шарқдаги сиёсий вазиятга нисбатан фикр билдирган спорт соҳаси вакиллари ва клублар ўртасидаги бу каби низоли ҳолатлар тез-тез кузатилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: