Хитойликлар Туркиядан оммавий уй сотиб олмоқда
Туркия кўчмас мулк бозорида хорижликларга уй сотиш бўйича вазият ўзгармоқда. 2026 йил апрель ойи якунларига кўра, хитойлик инвесторлар уй сотиб олиш ҳажми бўйича тарихда илк бор Эронни ортда қолдириб, иккинчи ўринга кўтарилди.
• Рекорд кўрсаткич: Апрель ойида Хитой фуқаролари Туркиядан 110 та уй сотиб олди. Бу кўрсаткич олдинги йиллардаги ўртача кўрсаткичдан (ойига ~20 та уй) қарийб 450 фоизга кўпдир.
• Етакчилар учлиги: Биринчи ўринни 263 та уй билан Россия эгаллаган бўлса, Хитой (110) иккинчи, Эрон (100) эса учинчи ўринга жойлашди. Кейинги ўринларни Украина ва Ироқ банд этган.
• Энг оммабоп шаҳарлар: Хитойлик харидорлар асосан Истанбул, Кожаэли, Бурса ва Измир каби йирик ишлаб чиқариш ва логистика марказларидаги лойиҳаларни танламоқда.
