Тошкентдаги барча қурилиш объектлари учун янги талаблар жорий этилади
Эндиликда қурилиш майдонлари махсус тўсиқлар билан ўралади, пиёдалар учун ҳимоя соябонлари ўрнатилади, чангни камайтириш учун сув пуркагичлар ишлайди.
Шунингдек, видеокузатув тизимлари, экологик датчиклар ва автомобилларни ювиш майдончалари мажбурий бўлади.
Янги тартиблар пойтахтдаги қарийб 1700 та қурилиш объектида босқичма-босқич жорий этилади.
