Ёшларга 100 млн сўмгача имтиёзли кредитлар ажратилади
Президент қарорига кўра, «Ёшлар бизнеси» дастури доирасида 31 ёшгача бўлганларга 7 йилгача имтиёзли кредитлар берилади:
🔹хорижий тил ва рақамли технологияларни ўрганиш ва касб-ҳунар эгаллаш учун — 20 млн сўмгача;
🔹СММ, мобилография, фриланс ва онлайн дўконлар ташкил этиш учун — 50 млн сўмгача;
🔹касаначилик, тикувчилик ва қайта ишлаш лойиҳалари учун — 50 млн сўмгача;
🔹новвойчилик, ширинлик тайёрлаш ва сотиш учун — 100 млн сўмгача.
Бу имтиёзли микроқарзлар суғурта полиси таъминоти ёки учинчи шахс кафиллиги асосида берилади.
