ЭРОН АҚШ ҲАРБИЙ КЕМА СИГА ДАҲШАТЛИ ЗАРБА БЕРДИ — УММОН ТАНГЛИГИДА ОЛОВЛИ ТЎҚНАШУВ!

ЭРОН АҚШ ҲАРБИЙ КЕМА СИГА ДАҲШАТЛИ ЗАРБА БЕРДИ — УММОН ТАНГЛИГИДА ОЛОВЛИ ТЎҚНАШУВ!

Дунёни ларзага солувчи даҳшатли хабар: Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (КСИР) Уммон қўлтиғи сувларида АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли эсминец (ҳарбий кема)га тўғридан-тўғри ракета зарбаси берганини расман эълон қилди! Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги қарама-қаршилик очиқ уруш фазасига ўтмоқдами?

Олинган сўнгги тезкор маълумотларга кўра, Эрон томони АҚШнинг энг муҳим ҳарбий объектларидан бирини нишонга олган.

«АҚШ қўмондонлик маркази муваффақиятли йўқ қилинди!»

Эрон ҳарбий доираларининг расмий баёнотида айтилишича, КСИР Ҳарбий-денгиз кучлари АҚШ эсминэцини аниқлаб, унга даҳшатли зарба берган. Энг даҳшатлиси, ушбу кема бортида АҚШнинг энг махфий ва муҳим объекти — «Буйруқ бериш ва назорат қилиш маркази» жойлашган бўлган.

«Ислом Республикаси Ҳарбий-денгиз кучлари АҚШ эсминецида жойлашган Американинг «қўмондонлик-назорат маркази»ни аниқлади ва унга кучли зарба берди. Нишон муваффақиятли урилди», — дейилади КСИРнинг расмий баёнотида.

Ҳозирча ҳужумда қандай турдаги қурол (ракета ёки камикадзе-дронлар) қўллангани ва АҚШ ҳарбий кемасига қанчалик даражада шикаст етгани ҳақидаги тафсилотлар сир тутилмоқда. Аммо кеманинг муваффақиятли урилгани ҳақидаги хабарнинг ўзи Вашингтонни оёққа турғазиши аниқ.

Бир кунда иккинчи йирик ҳужум: АҚШ базалари олов ичида!

Бу Эроннинг Оқ уйга берган биринчи зарбаси эмас. Худди шу куни эрталаб Эрон Баҳрайн ҳудудидаги АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари Бешинчи флотининг штаб-квартираси жойлашган «Ал-Жуфайр» баллистик ракеталар базасига ҳам кучли ҳужум уюштирган эди.

Дунё экспертлари ушбу воқеалардан сўнг Яқин Шарқдаги вазият назоратдан чиқиб кетиши ва АҚШ бунга жуда шафқатсиз жавоб қайтариши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: