Агар зарурат туғилса, Арманистон КХШТдан чиқади — Арманистон бош вазири

Агар зарурат туғилса, Арманистон КХШТдан чиқади — Арманистон бош вазири

«Зарурат туғилса, КХШТдан чиқамиз. Мен биз ортга қайтмаслигимизни ва буни ўзимиз ҳал қилишимизни айтгандим», — деди Никол Пашинян.

Маълумот учун, Арманистон КХШТдаги иштирокини музлатиб қўйган. У ўз позициясини КХШТ Тоғли Қорабоғдаги можаро кескинлашган пайтда Арманистонни ҳимоя қилишда “бефарқлик” кўрсатгани ва Ереван олдидаги ўз функцияларини бажармагани билан изоҳлаган.

Ўтган йилнинг ёзида Пашинян Арманистон, катта эҳтимол билан, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан чиқишини маълум қилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: