АҚШнинг Огайо штатидаги Толедо шаҳрида оммавий отишма юз берди — CNN

АҚШнинг Огайо штатидаги Толедо шаҳрида оммавий отишма юз берди — CNN

​Хабарларга кўра, ҳодиса оқибатида камида 12 киши жароҳатланган.

​Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўқдан жароҳат олган кўплаб одамларни аниқлаган ва улар шифохоналарга етказилган.

​Полиция маълумотларига кўра, ўқ узганлар камида икки киши бўлган ва улар бир-бирлари билан отишма содир этган, деб тахмин қилинмоқда.

​Ҳозирда ҳудуд ўраб олинган, ҳуқуқ-тартибот ходимлари гумонланувчиларни қидирмоқда ва тергов ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: