“Толибон” юзини ёпмаган ва “аҳлоқ меъёрларга муносиб” кийинмаган аёлларни қамоққа олиш билан огоҳлантирди

“Толибон” юзини ёпмаган ва “аҳлоқ меъёрларга муносиб” кийинмаган аёлларни қамоққа олиш билан огоҳлантирди

Бу ҳақда маҳаллий манбалар ва қўлга киритилган ҳужжатларга таяниб, AmuTV хабар берди.

Нашр манбаларига кўра, “Толибон”нинг Ҳирот вилоятидаги Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш бошқармаси аҳолига огоҳлантириш берган. Унга кўра, Афғонистонда оилалар аёлларнинг муносиб кийиниш қоидаларига амал қилишини таъминлаши шарт.

Нашр қўлга киритган ҳужжат нусхасида ёзилишича, эркаклар ўз оиласидаги аёлларнинг кўчага ҳижобсиз чиқишига йўл қўймаслиги керак. Эндиликда аёллар кўчада рўмолсиз юрса, юзи очиқ ҳолатда бўлса, тор кийим кийса, пардоз қилган бўлса, “Толибон” ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олиниши ва аёллар қамоқхонасига жойлаштирилиши мумкин.

Буйруқ талабларни бажаришни ва эркак қариндошларнинг масъулиятини қатъий белгилаб қўяди. Талабларни бажармаганлар ҳибсга олинади ва “Толибон” суд органларига топширилади.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, “Толибон” ахлоқ полицияси сўнгги ойларда Ҳиротда аёлларнинг кийинишини текширишни кучайтирган. Бунинг учун шаҳарнинг гавжум жойларида назорат пунктлари ташкил этилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: