6 йилдан буён қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Туркияда қўлга олинди
6 йилдан буён қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Туркияда қўлга олинди, деб хабар қилди Истанбулдаги Бош консулхона
Маълум қилинишича, у хорижга ишга жойлаштириш бўйича лицензияга эга бўлмаган ҳолда фуқароларга АҚШ ва Европа давлатларида юқори маошли иш ваъда қилиб, катта миқдордаги пул маблағларини ўзлаштирган.
Унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, одам савдоси билан боғлиқ иш доирасида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси бўйича қидирувда бўлган яна бир гумонланувчи ҳам ушланган.
