Жалолиддин Машарипов терма жамоа қайдномасидан чиқарилмоқда
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
Бу ҳақда Ўзбекистон миллий терма жамоаси атрофидаги манбаларга таянилган ҳолда хабар берилган.
Манбаларга кўра, Машариповнинг терма жамоадаги фаолияти ҳам якунланиши эҳтимоли мавжуд, бироқ бу борада ҳозирча расмий тасдиқ эълон қилинмаган.
Ҳодиса юзасидан қўшимча расмий маълумотлар кутилмоқда.
