Данило: “Криштиану Роналду — оддий инсон, аммо ҳар куни энг юқори даражага интилади”
Бразилия миллий терма жамоасининг 34 ёшли ҳимоячиси Данило ўзи билан «Реал» ва «Ювентус»да бирга тўп тепган португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.
«Ҳа, мен у билан «Реал»да ҳам бирга ўйнаганман. Туринда у анча тажрибали эди, аммо шунга қарамай кўп гол урар ва ҳар доим юқори даражада профессионал бўлиб қоларди. У сизни ривожланишга, машғулотлар ва ўйинларда бор кучингизни ишга солишга мажбур қиларди.
Одамлар Криштиануни гўё ўзга сайёралик деб ўйлайди, аммо аслида у кула оладиган, оиласи билан вақт ўтказадиган ва ҳаётдан завқ оладиган оддий инсон. Шу билан бирга, у ҳар куни янада яхшироқ бўлишга интилиб, деярли барча ишларида футбол билан яшайди», — деди Данило.
