Ўзбекистон ва Нидерландия ёпиқ эшиклар ортида учрашув ўтказади
Бугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Нидерландияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Учрашув 23:45 да бошланади.
Хабар қилинишича, учрашув якунланганидан сўнг кам ўйин амалиётига эга бўлган футболчилар иштирокида 30 дақиқадан иборат қўшимча иккита бўлим ўтказилади.
ЎФА хабарига кўра, ушбу қўшимча бўлимлар ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтади.
