«Чуст оши» ҳам патентланди

«Чуст оши» ҳам патентланди

 

Адлия вазирлиги томонидан машҳур «Чуст оши»га географик кўрсаткич мақоми берилди.

 

Маълум қилинишича, Чуст палови кўп асрлик анъаналар асосида очиқ ҳавода, баланд оловда тайёрланади. Унинг ўзига хос тўқ олтин-жигарранг ранги суякли гўшт ва пиёзнинг кучли оловда қовурилиши натижасида ҳосил бўлади.

 

Мутахассислар таъкидлашича, ҳудуднинг микроиқлими, шувоқ ва кийикўт билан боқилган қора қўчқор гўшти ҳамда Говасой ва Косонсой ҳавзаларининг юмшоқ булоқ суви «Чуст оши»нинг бетакрор таъмини таъминлайди.

 

Географик кўрсаткич мақоми маҳсулот номи ва анъанавий тайёрлаш технологиясини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш, шунингдек, унинг гастрономик бренд сифатида халқаро миқёсда танилишига хизмат қилади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: