Ичимлик сувидан аниқланган зарарни камайтириб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

Ичимлик сувидан аниқланган зарарни камайтириб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ДМ шўъбаси бошлиғи Ш.Ж. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, “В.О.” МЧЖ раҳбари Х.Н.нинг Андижон шаҳар, «Қўшариқ» МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида ичимлик сувидан аниқланган 679,2 млн сўмлик зарарни гўёки “Андижон сув таъминоти” АЖда ишловчи танишлари орқали қайта ҳисоб-китоб қилиб, етказилган зарарни камайтириб бериши эвазига 30 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: