Албания Президенти Ўзбекистонга келди
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Албания Президенти Байрам Бегай рафиқаси ҳамроҳлигида расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аеропортида Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон ва Албания ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Музокараларда савдо-иқтисодий алоқалар, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, “яшил” энергетика, туризм ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Шунингдек, томонлар кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик ва қўллаб-қувватлаш масалаларини ҳам кўриб чиқадилар.
Ташриф доирасида Албания Президенти V Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этиши режалаштирилган.
