Ўзбекистонда исломий банкилар қандай жорий этилмоқда?

Ўзбекистонда исломий банкилар қандай жорий этилмоқда?

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этиш — янги лицензия яратиш ва иккита операцион моделни ишга туширишни кўзда тутади: тўлиқ ислом банклари ва мавжуд тижорат банклари ичидаги ислом ойналари, — деди Марказий банк раиси ўринбосари Санжар Носиров.

Носировнинг сўзларига кўра, Марказий банк аллақачон Ислом молия лойиҳаси идорасини ташкил этган бўлиб, у меъёрий-ҳуқуқий базани ишлаб чиқмоқда ва 2026 йил давомида тахминан 7та Ислом молия стандартлари тайёр бўлади.

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этиш тўғрисидаги қонун 29-июндан кучга киради.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: