Шомуродов: «Ҳаммани кайфияти аъло даражада»

Шомуродов: «Ҳаммани кайфияти аъло даражада»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 1-турида Колумбияга қарши бўлиб ўтадиган учрашувдан олдин ташкил қилинган матбуот анжуманида иштирок этди.

«Ҳаммани кайфияти аъло даражада, илк бор Жаҳон чемпионатида қатнашяпмиз. Ҳаяжон бор, лекин ҳеч қандай босим йўқ. Барча футболчиларимиз ушбу ўйинни интиқлик билан кутяпти» – деди Шомуродов.

Дўстларингизга ҳам юборинг: