Фарғонада зилзила содир бўлди

Фарғонада зилзила содир бўлди

Бугун, 24 июнь куни Ўзбекистон ҳудудида 4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Қайд этилишича, ер қимирлаши соат 21:07 да юз берган. Магнитудаси 4, чуқурлиги 13 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 251 км жанубий-ғарбда жойлашган Қувасой шаҳри. Координаталари: 40,31 даража шимолий кенглик, 71,92 даража шарқий узунлик.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Фарғона вилоятида: 3-4 балл, 14 км.
Андижон вилоятида: 2 балл, 63 км.

Дўстларингизга ҳам юборинг: