Аномал иссиқ ҳаво туфайли Париж ва Лондон ўртасидаги темир йўл қатновида узилишлар кузатилмоқда — Le Figaro
Ғарбий Европада кузатилаётган иссиқ об-ҳаво сабабли Eurostar компанияси Париж-Лондон йўналиши бўйича бир нечта поездлар қатнови бекор қилинганини эълон қилди.
Шунингдек, релсларнинг деформацияланиши (шакли ўзгариши) ва ускуналарнинг қизиб кетишининг олдини олиш мақсадида тезликни чеклаш чоралари жорий этилмоқда. Йўловчилардан фақат ўта зарур бўлган ҳоллардагина сафарга чиқиш сўралган. Худди шундай чоралар Франциянинг SNCF темир йўл оператори томонидан ҳам кўрилмоқда. Компания инфратузилмага етказадиган хавфлар туфайли ўнлаб Intercites поездлари бекор қилган.
Айни пайтда бутун Францияда бўйлаб ҳаво ҳарорати ўртача кўрсаткичлардан 10 °C юқори бўлиб, кўплаб ҳудудларда +40 °C га етмоқда. Мамлакатнинг аксарият департаментларида максимал – хавфнинг “қизил” даражаси амал қилмоқда. Буюк Британияда ҳам аномал иссиқ ҳаво туфайли “қизил” даражадаги хавф эълон қилинган.
