Volkswagen Германияда 100 минггача иш ўрнини қисқартириши мумкин

Volkswagen Германияда 100 минггача иш ўрнини қисқартириши мумкин

Компания аввалроқ 2030 йилгача 50 мингта иш ўрнини қисқартиришни режалаштирган эди. Бироқ Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчиларининг кучайиб бораётган рақобати сабабли ушбу режа янада кескинлаштирилган.

Шунингдек, компания Германиядаги автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 500 минг донага қисқартиришни ҳам кўзда тутмоқда.

Бу чоралар Volkswagenнинг харажатларни камайтириш, рақобатбардошлигини сақлаб қолиш ва жаҳон автомобиль бозоридаги ўзгарувчан шароитларга мослашиш стратегиясининг бир қисми сифатида баҳоланмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: