Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт бориб урилди (видео)
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан кўринишича, Sunward SA 60L Aurora спорт самолётининг думи бино кириш қисми яқинига қулаган. 528 метр баландликдаги бинога деярли зарар етмаган.
Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда. Ҳодисада қурбон бўлган ёки жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмаган.
