Исроил Ғазо сектори устидан тўлиқ хавфсизлик назоратини ўрнатиш ниятида
Исроил Ғазо сектори ҳудудининг 100 фоизи устидан хавфсизлик назоратини ўрнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат энергетика вазири Эли Коэн маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Исроилнинг Ливан ҳудудини тўлиқ эгаллаш режаси мавжуд эмас. Бироқ, Ғазо сектори масаласида мамлакат хавфсизлик нуқтаи назаридан бутун ҳудуд устидан назорат ўрнатишни мақсад қилган.
«Якунда бутун Ғазо сектори тўлиқ Исроил назорати остида бўлади», — деди Эли Коэн.
Вазирнинг таъкидлашича, мазкур режа Исроил хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, мамлакат раҳбарияти бу борада белгиланган мақсадлардан чекинмаслигини билдирган.
