Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 235 нафарга етди
Венесуэлада содир бўлган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 235 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Карлос Альварадо маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 235 нафар жабрланувчи тиббиёт муассасаларига ҳаёт аломатларисиз олиб келинган ёки шифохонага етказилганидан сўнг вафот этган.
Шунингдек, зилзила оқибатида 4300 нафардан ортиқ кишига тиббий ёрдам кўрсатилган. Вазирнинг таъкидлашича, жабрланганларнинг аксарияти енгил тан жароҳатлари олган бўлиб, уларга зарур тиббий хизматлар кўрсатилмоқда.
Қутқарув хизматлари вайроналарни кўздан кечириш ва қидирув-қутқарув ишларини давом эттираётгани сабабли қурбонлар сони яна ортиши мумкин.
