Абу-Дабида 2027 йилдан учувчи таксилар қатнови йўлга қўйилади
Бу ҳақда Интеграциялашган транспорт маркази раҳбари Абдулла Ҳамад Ал Ғфали маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, лойиҳани амалга ошириш учун зарур тайёргарлик ишлари аллақачон бажарилган.
Хусусан, учувчи таксилар ҳаракати учун ҳаво йўлаклари ишлаб чиқилган, 10 та вертипорт қурилган, аэротаксилар эса чўл шароитида муваффақиятли синовдан ўтказилган.
