Нетаняҳу Ливан жанубидаги Исроил ҳарбийлари томонидан босиб олинган ҳудудга борди
«Сизларнинг бу ердаги ҳаракатларингиз сабабли Ливан Исроилни тан олмоқда, Исроил эса Ливанни тан оляпти. Биз биргаликда Эрон ва “Ҳизбуллоҳ”га: “Бу ердан кетинг, сизларга бу ерда жой йўқ”, демоқдамиз.
Позициямиз қатъий: хавф бутунлай йўқолмагунча Ливан жанубини тарк этмаймиз. Қуролланган “Ҳизбуллоҳ” шу ерда экан ва бизга таҳдид солар экан, биз ҳам шу ерда қоламиз», деди Исроил бош вазири.
