Ўзбекистонда 4,8 млн киши кўп қаватли уйларда яшайди
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 4,8 млн нафари кўп қаватли уйлардаги хонадонларда истиқомат қилади.
📊 Бу жами аҳолининг 12,4 фоизини ташкил этади.
📊 Аҳолининг яшаш жойи турлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
шахсий якка тартибдаги ҳовлиларда яшовчилар — 33,3 млн киши (85,3 фоиз);
кўп қаватли уйлардаги хонадонларда яшовчилар — 4,8 млн киши (12,4 фоиз);
бошқа турдаги турар жойларда яшовчилар — 927,3 минг киши (2,3 фоиз).
📌 Бошқа турдаги турар жойларга дала ҳовли, ётоқхона, меҳмонхона ва бошқа яшаш жойлари киради.
