Meta компанияси фойдаланувчиларнинг шахсий суратларига рухсатсиз киргани учун Италияда қарийб 900 миллион доллар жаримага тортилди — Reuters
Reuters маълумотига кўра, Facebook Android смартфонларидаги фото ва видеолар сақланадиган галереяга фойдаланувчиларнинг алоҳида розилигисиз кириш имконига эга бўлган.
Бу ижтимоий тармоқда эълон қилиш учун контент тавсия қиладиган функция орқали амалга оширилган.
Энди компания ушбу функцияни дастлабки ҳолатда ўчириб қўйиши ва фойдаланувчиларнинг файлларига киришдан олдин улардан рухсат олиши шарт.
