Financial Times: 2026 йил бошидан буён Украина Россия нефтни қайта ишлаш заводларига камида 194 марта зарба берган

Financial Times: 2026 йил бошидан буён Украина Россия нефтни қайта ишлаш заводларига камида 194 марта зарба берган

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 11 баробарга кўп, деб ёзмоқда Financial Times.

Нашр маълумотига кўра, АҚШ разведкаси Украинага Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини хариталаш, учиш йўналишларини режалаштириш ва зарбалар натижаларини баҳолашда ёрдам бермоқда. Бу эса учувчисиз аппаратларга мудофаа тизимларини четлаб ўтиш ва таъмирланган объектларга такрорий зарба бериш имконини берган.

Қайд этилишича, 2026 йил май ойида бир ой ичида 16 та нефтни қайта ишлаш заводига муваффақиятли зарба берилгани қайд этилган.

Financial Times баҳолашича, ушбу кампания айрим даврларда Россиянинг нефтни қайта ишлаш қувватининг 20–40 фоизини ишдан чиқарган, ички ёқилғи танқислиги ва экспорт чекловларига сабаб бўлган, шунингдек, Россияни бошқа йўналишлардан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини кўчиришга мажбур қилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: