Ўзгидромет тўртта вилоятда сел хавфи ҳақида огоҳлантирди
8–13 июль кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин:
🔸Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
🔸Наманган вилояти — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
🔸Фарғона вилояти — Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
🔸Андижон вилояти — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонабод шаҳрида.
