Бугун тунда АҚШ Эронга қарши ҳужумлар кўламини кенгайтириб, радар ва ҳаво мудофааси тизимларини нишонга олди
Axios маълумотларига кўра, бугун тунда АҚШ Эронга қарши ҳужумлар кўламини кенгайтириб, радар ва ҳаво мудофааси тизимларини нишонга олди.
Эрон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, портлашлар Жаск шаҳрида ва Форс кўрфазидаги Абу Муса оролида содир бўлган. Трамп АҚШнинг Эронга қарши янги ҳужумларини Теҳроннинг кемаларга ҳужуми учун қасос деб атади ва агар бундай ҳужумлар такрорланса, бундан ҳам баттарроқ воқеалар содир бўлишини ваъда қилди.
