Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номи маълум бўлди
Инсайдер Фабрицио Романо тажрибали мураббий Жорже Жезуш Португалия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланишини хабар қилди. У ушбу лавозимда уч йил ишлаган Роберто Мартинеснинг ўрнини эгаллайди.
Таъкидланишича, Жезуш 2030 йилги Жаҳон чемпионати якунига қадар мўлжалланган шартномани имзолайди.
Жезуш 71 ёшда бўлиб, у ўзининг мураббийлик фаолиятини 1989 йилда бошлаган. У «Бенфика», «Спортинг», «Фенербахче» ва «Ал-Ҳилол» жамоалари билан ишлаган, ўтган мавсумда эса «Ан-Наср» бошқарувида Саудия Арабистони чемпиони бўлди.
Португалия терма жамоаси Мартинес қўл остида 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллай олмади, мусобақанинг 1/8 финал босқичида эса Испания терма жамоасига имкониятни бой бериб, турнир билан хайрлашди.
