Эрдўғон НАТО етакчиларига исмлари ёзилган тўппонча совға қилди – Politico  

Эрдўғон НАТО етакчиларига исмлари ёзилган тўппонча совға қилди – Politico  

 

Британия бош вазири Кир Стармер тўппончаларга ҳар бир раҳбарнинг исми ёзилганини ва ўқ-дорилар қутиси билан бирга берилганини айтди. У совғани Туркияда қолдиришга мажбур бўлгани, чунки Эрдўғоннинг қурол-яроғ экспорти назоратини бекор қилиш тўғрисидаги хатига қарамай, уни Британияга олиб кириш ноқонуний эканини таъкидлади.

 

Нидерландия бош вазири ҳам қуролни Туркияда қолдирди. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен эса совға қийматига қўйилган чегара сабаб уни ўзида сақлай олмаслигини айтди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: