Туркия НАТОга илк бор улкан ҳарбий штабини намойиш қилди

Туркия НАТОга илк бор улкан ҳарбий штабини намойиш қилди

Туркия НАТОга илк бор улкан ҳарбий штабини намойиш қилди

Туркия НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирларига илк бор қурилиши давом этаётган «Ой Йилдиз» («Ярим ой ва юлдуз») қўшма ҳарбий штаби мажмуасини тақдим этди. Янги иншоот тақдимоти Анқарада НАТО саммити доирасида бўлиб ўтди.

Туркия миллий мудофаа вазири Яшар Гюлернинг айтишича, янги штаб Бош штаб ҳамда қуролли кучларнинг барча турлари қўмондонликларини бир жойга жамлайди. Бу қарор қабул қилиш жараёнини тезлаштириш, бошқарув самарадорлигини ошириш ва қўшма ҳарбий операциялар имкониятларини сезиларли даражада кенгайтириш имконини беради.

Вазирнинг таъкидлашича, мажмуа «Пўлат гумбаз» концепцияси доирасида кўп босқичли ҳаво ва қуруқлик мудофаа тизими билан ҳимоя қилинади. Шунингдек, у инқироз ёки уруш шароитида ҳам узлуксиз фаолият юритиш имконини берувчи замонавий алоқа, бошқарув ва хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланади.

Яшар Гюлернинг сўзларига кўра, «Ой Йилдиз» нафақат дунёдаги энг йирик ҳарбий қўмондонлик марказларидан бирига айланади, балки Туркиянинг мудофаа салоҳияти ва НАТОнинг жамоавий хавфсизлигига қўшаётган ҳиссасининг рамзи ҳам бўлади.

Альянсга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари учун қабул маросими янги мажмуанинг Star қисмида ўтказилди. Меҳмонларни ҳарбий оркестр кутиб олди. Маълум қилинишича, янги штаб яқин вақт ичида ўз фаолиятини бошлайди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: