Украинани қўллаб-қувватловчи «ихтиёрлилар коалицияси» Парижда йиғилади

Украинани қўллаб-қувватловчи «ихтиёрлилар коалицияси» Парижда йиғилади

НАТО бош котиби Марк Рютте ва Украина президенти Владимир Зеленский душанба куни Парижда бўлиб ўтадиган «Ихтиёрлилар коалицияси» йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, йиғилишда яқинда коалицияга қўшилган Молдова ва Шимолий Македония вакиллари ҳам қатнашади.

Учрашувнинг асосий мақсади НАТО саммитидан кейин Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича эришилган келишувларни давом эттириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.

Reuters маълумотига кўра, Елисей саройида Россия билан эҳтимолий сулҳ келишуви имзоланган тақдирда Украинага хавфсизлик кафолатларини тақдим этиш режаси устида ҳам иш олиб борилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: